Akademik litsey haqida

Наманган  муҳандислик-қурилиш институти академик лицейи  директори

Гуламов Рахмат Ахмедович

2019 йил 25 январдан Наманган муҳандислик-қурилиш  институти академик лицейи директори лавозимида фаолият юртиб келмоқда.

17.06.1958 йилда Наманган шахрида туғилган, миллати ўзбек, партия вийлиги йўқ.  Маълумоти олий, 1980 йилда Тошкент давлат университети (кундузги) факультетини тамомлаган.Маълумоти бўйича мутахассислиги физика.

Илмий даражаси ва илмий унвони йўқ. Рус ва инглиз тилларини билади.

 МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

  1975-1980 йилларда Тошкент давлат университети талабаси, 1980-1983 йилларда Тошкент политехника институти Наманган филиали “Физика”кафедраси ассисенти, 1983-1985 йилларда Тошкент политехника институти Наманган филиали стажёр-тадқиқотчиси, 1985-1988 йилларда Ленинград физика-техника институти аспиранти, 1988-1991 йилларда Тошкент политехника институти Наманган филиали (1991 йилдан Наманган саноат-техналогия институти ) “Физика” кафедраси катта ўқитувчиси, 1991-1994 йилларда Наманган саноат-техналогия институти “Физика” кафедраси доценти, 1994-1997 йилларда Наманган саноат-техналогия институти қошидаги “Зиёкор” фирмаси директори, 1997-1999 йилларда Наманган шахридаги “Фузен” нусхалаш маркази директори, 1999-2000 йй. – Наманган шахридаги “СОРУ SERVIS” ЛТД фирмаси директори, 2000-2003 йй. – Наманган муҳандислик-педагогика институти “Электроника ва энергетика” кафедраси доценти, 2003-2005 йилладра Наманган муҳандислик-педагогика институти Электроника факултети декани (ўриндошлик асосида “Физика” кафедраси  доценти, 2005-2008 йилларда Наманган муҳандислик-педагогика институти Информатика ва электроника факултети декани, 2008-2011 йилларда Наманган муҳандислик-педагогика институти Электроэнергетика факултети декани (ўриндошлик асосида “Физика” кафедраси  доценти, 2011-2017 йилларда Наманган аилояти ўрта-махсус ва касб-хунар  таълими бошқармаси бошлиғи, 2019 йилдан бошлаб  Наманган муҳандислик-қурилиш институти академик лицейи директори.

Наманган  муҳандислик-қурилиш институти академик лицейи  директорининг маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари  Давлятов Абдикасим Эшбаевич

2006 йил 3 сентябрдан: Наманган муҳандислик-қурилиш  институти академик лицейи маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари

17.07.1965  йилда Қирғизистон Республикаси, Ўш вилояти Олабуқа туманида туғилган.Миллати  ўзбек, партиявийлиги йўқ. Маълумоти: олий, 1989 й. Наманган давлат педагогика институти (кундузги) география-биология факультетини тамомлаган ,маълумоти бўйича мутахассислиги география-биология ўқитувчиси .Илмий даражаси ва илмий унвони йўқ, чет тиллардан рус тилини билади.Давлат мукофотлари билан тақдирланганмаган.

 МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

       1982-1989 йиллада  Наманган давлат педагогика институти талабаси, 1989-1996 йилларда  Ўш вилояти Олабуқа тумани Боконбаев номли мактабнинг биология фани ўқитувчиси, 1996-2001 йилларда Наманган вилояти халқ таълими бошқармасига қарашли, Наманган тумани иқтисодий-ҳуқуқий лицейи биология фани  ўқитувчиси, 2001-2006 йилларда  Наманган муҳандислик-педагогика институти қошидаги Дўстлик академик лицейи биология фани  ўқитувчиси, 2006 йилдан ҳозирги вақтгача  Наманган муҳандислик-педагогика (2017 йилдан Наманган муҳандислик-қурилиш) институти академик лицейи маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари.

Наманган  муҳандислик-қурилиш институти академик лицейи  директорининг ўқув  ишлари бўйича ўринбосари  Ғаниев Ғолибжон Абдирахманович

2019 йил 16 февралдан Наманган муҳандислик-қурилиш институти академик лицейи ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимида   ишлаб келмоқда.

17.11.1977  йилда Наманган вилояти, Наманган туманида туғилган, миллати ўзбек, партиявийлиги йўқ,маълумоти олий,1999 й. Наманган мухандислик иқтисодиёт институти (кундузги) факультетини, 2001 й. Наманган мухандислик педагогика институти (кундузги) факултетини тамомлаган ,маълумоти бўйича мутахассислиги бухгалтер-иқтисодчи, солиқ ва солиққа тортиш. Илмий даражаси  ва илмий унвони йўқ, чет тиллардан рус тилини билади, Давлат мукофотлари билан тақдирланмаган.

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

1995-1999 йилларда  Наманган мухандислик иқтисодиёт институти талабаси, 1999-2001 йилларда  Наманган мухандислик педагогика институти талабаси, 2001-2007 йилларда Наманган мухандислик педагогика институти “Молия ва кредит” кафедраси катта   ўқитувчиси, 2007-2007 йилларда Наманган вилояти педагогик ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти хиссобчиси,2007-2012 йилларда  Наманган мухандислик-иқтисодиё институти “Бухгалтер хиссоби ва аудит” кафедраси катта ўқитувчиси, 2012-2014 йилларда  Наманган мухандислик-техналогия институти “Бухгалтер хиссоби ва аудит” кафедраси катта ўқитувчиси, 2014-2014 йилларда “Хамкорбанк” очиқ акционерлик тижорат банк Наманган филиали ходимлар билан ишлаш  менижери, 2014-2015 йилларда Наманганвилояти Наманган тумани Тепақурғон педагогика ва сервис касб-хунар коллежи математика фани ўқитувчиси, 2015-2016 йилларда  Наманган шахри Давлатобод енгил саноат касб-хунар коллежи ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, 2016-2018 йилларда  Наманган давлат университети қошидаги академик лицейи ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, 2018-2019 йй. – Наманган шахар халқ таълими бўлими иқтисодчиси,2019 йилдан ҳозирги вақтгача   – Наманган муҳандислик-қурилиш институти академик лицейи ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари.

  Таълим муассасасининг лойиҳа қуввати:  825/275,    Манзил:  Ислом Каримов кўчаси 12 уй,   телефон:  234-32-86,   телефакс:  234-32-87.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Марказининг 2000 йил 17 июлдаги 139-сонли буйруғига кўра Наманган муҳандислик-педагогика институти лицей-интернат негизида академик лицейи ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 сентябрдаги ПҚ-3290-сон қарорига кўра Наманган муҳандислик-қурилиш институти таркибига ўтказилган. Академик лицей  2001 йилда Давлат бюджети ва Корея Республикаси кредити ҳисобидан физика (2 комплект), кимё (2 комплект), биология (1 комплект) фанлари лаборатория хоналари, информатика хоналари (2 комплект) ҳамда лингафон (2 комплект) ўқув хоналари  билан жиҳозланган. Академик лицейнинг ахборот-ресурс маркази Зиёнет ва интернет тармоғига уланган бўлиб, унда 8 дона компьютер, бир донадан сканер, принтер ва нусха кўчириш асбоби билан жиҳозланган. Компьютерларга ИРБУС дастури ўрнатилган ҳамда электрон катологлар мавжуд. Ҳозирги кунда ахборот-ресурс марказининг китоб фонди 24000 донадан ортган. Шулардан: ўзбек тилида 20585 дона, рус тилида 2438 дона. Дарслик ва ўқув қўлланмалар 16595 дона, ижтимоий-сиёсий адабиётлар 3450 дона, бадиий адабиётлар 2764 дона, янги авлод адабиётлар 9648 дона, маъруза матнлари 136 доналарни ташкил этади. Электрон ресурслар фонди эса,  мультимедиа дастурлар 33 донани, электрон дарсликлар 44 донани, видео тасмалар 13 донани ва аудио тасмалар 28 донани ташкил этади.

Академик лицейнинг ўқувчилар турар жойи 7 қаватдан иборат бўлиб, унинг қуввати 275 нафар ўқувчи ўрнига эга. Унинг ҳар бир қаватида 12 нафар ўқувчи ўрнига эга бўлган мутолаа хонаси, 1-қаватида ювиниш, кир ювиш ва тиббиёт хонаси, 2-қаватида 200 нафар ўқувчи ўрнига эга бўлган ошхона мавжуд.