Наманган муҳандислик-институти академик лицейида  ҳалқаро ташкилотлар билан  олиб борилаётган ишлар тўғрисида  маълумот

“Access   Microscholarship”  дастури  Ўзбекистонда 2009 йилдан буён фаолият олиб боради.  Ушбу дастурнинг  асосий мақсади  кам таъминланган оилалар фарзандларига  инглиз тилини ўргатиш. Дастурни амалга ошириш учун  Наманган вилоятида Наманган муҳандислик-қурилиш институти  академик лицейи  2011 йилда танлаб олинган.    Шу кунгача  Access дастури бўйича ишлайдиган  республикада ягона лицей ҳисобланиб (бошқа вилоятларда  университетлар қошида очилган),  2017 йилгача 4 та грант якунланди.

2018-2020 йиллар мобайнида мактаб ўқувчилари эмас,  балки тажриба тариқасида  “STEM”  дастури асосида Намангандаги 3 та олий таълим муассасаси талабалари учун инглиз тилини ўргатиш курслари олиб борилди.  “STEM” дастури учун 50000 АҚШ доллари миқдорида грант ажратилди.   Курсларда таълим олган 48 нафар талабанинг 24 нафари Наманган муҳандислик-қурилиш институти талабалари эди. 18  сентябр санасида АҚШ элчиси жаноб Розенблум  “охирги қўнғироқ”  тадбирида масофадан  туриб иштирок этди ва курс битирувчиларини табриклади. Барча талабаларга дастурни муваффақиятли якунлаганлиги тўғрисидаги сертификатлар топширилди. Шу кунга қадар 240 нафар мактаб ўқувчилари  курсларда таҳсил олдилар. Дастурни якунлаган ўқувчиларнинг  112 нафари дунёнинг трли нуфузли университетлари талабалари ҳисобланади.   27 нафари эса инглиз тили фани ўқитувчиси сифатида фаолият олиб бормоқдалар.

2020 йилда “ACCESS”  дастурини  бошлаш  учун 55000 АҚШ доллари миқдорида грант  маблағлари ажратилди.  Ҳозирги кунда 3 нафар мутахассислар 48 нафар мактаб ўқувчиларига инглиз тилидан дарс машғулотлари олиб бормоқдалар.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan