Yangiliklar

O’quvchilar uchun

Академик лицейда  4 та таълим йўналишлари бўйича (Аниқ фанлар (математика, физика, она тили ва адабиёти ҳамда математика, инглиз тили, она тили ва адабиёти фанлари чуқурлаштирилган), ижтимоий гуманитар (тарих, она тили ва адабиёт, инглиз тили фанлари чуқурлаштирилган), хорижий филология (инглиз тили, она тили ва адабиёти, тарих фанлари чуқурлаштирилган), табиий фанлар (биология, кимё, она тили ва адабиёти ҳамда математика, кимё, она тили ва адабиёти фанлари чуқурлаштирилган) таълим йўлга қўйилган.  2018/2019 ўқув йилида 897 нафар ўқувчилар таҳсил олмоқдалар.

Академик лицейда ташкил этилган фан клубларида ўқувчилар алоҳида мавзулар бўйича изланишлар олиб борадилар. Ютуқларга эришган ўқувчиларнинг мавзулари йил якунида лицейда ташкил этилган «1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни»га бағишланган анъанавий «Иқтидорли ўқувчилар конференцияси» да эшитилади.