Yangiliklar

Ma’naviy-ma’rifiy tadbirlar

Наманган  муҳандислик- қурилиш  институти академик лицейида  2019 йил 18 июнь куни битирувчиларга диплом топширишга бағишланган “Оқ йўл сенга, битирувчи!” тантанали тадбири ўтказилди.

         Тантанали тадбирда академик лицей директори Гуламов Рахмат Ахмедович, Наманган муҳандислдик- қурилиш институти  илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Умархонов Саъдуллохон Исматуллаевич, вилоят мудофаа бошқармасидан  подполковник Рахмонов Рустамжон Одилжонович, Наманган шаҳар ҳокимлиги ҳамда  “ Ёшлар иттифоқи”  шаҳар кенгаши  вакиллари, битирувчиларнинг ота-оналари, лицей ўқитувчилари ҳамда битирувчи курс  ўқувчилари қатнашдилар.

      Тантанали тадбирни  академик лицей директори  Р. А. Гуламов   кириш сўзи ва табриги билан очиб берди. Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси ижро этилди.

 Шундан сўнг академик лицейни  имтиёзли диплом билан тамомлаган  11 нафар йигит-қизларга дипломларни  лицей директори Р.А.Гуламов томонидан топширилди.

Икки йиллик таҳсил давомида аъло баҳоларга ўқиш билан биргаликда иқтидорлилиги, изланувчанлиги, ташаббускорлиги ҳамда наъмунали хулқи, жамоат ишларидаги фаолликларини намоён қилган 23 нафар битирувчиларга “Фахрий Ёрлиқ” ва дипломларни лицей директорининг маънавий-маърифий ишлар  бўйича  ўринбосари  А.Давлатов  томонидан тантанали топширилди.

Наманган вилояти вилоят мудофаа бошқармаси вакили подполковник Р.О. Рахмонов махсус  ҳарбий гуруҳ ўқувчиларига дипломлар, “Фахрий Ёрлиқ”лар ҳамда ота-оналарга ташкаккурномаларни топширди.

         Наманган муҳандислиик- қурилиш институти  илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор С.И.Умархонов битирувчиларни институт ректорати номидан табриклади ҳамда академик лицей маъмурияти томонидан “Оила–маъалла-таълим муассаса ҳамкорлиги” да  соғлом ва маънавиятли авлодни тарбиялашга яқиндан  кўмаклашгани учун  14 нафар ота-оналарга “Ташаккурнома” ларни топширди.

         Фарзандларини  табриклаш учун битирувчи ўқувчиларнинг ота-оналари номидан сўз  Хожиева Муяссар , Мухторжонова Лобархонларга берилди.

         Битирувчи ўқувчилар номидан  Абдурахимова Розиябону, Муҳаммедова Феруза ҳамда Мухторжонов Ахмаджонлар тенгдошлари табрикланди, таҳсил давомида таълим-тарбия берган устозларига миннатдорчилик билдирилди ҳамда битирувчилар номидан АРМга эсдалик сифатида бадиий адабиётлар топширилди.

Шундан сўнг йўналишлар кесимида битирувчиларга лицейнинг тажрибали ўқитувчилари, кафедра мудирлари ва ота-оналар академик лицейни тамомлаганлик тўғрисидаги дипломлар тантанали равишда топширилди.

 Тантанали маросимнинг бадиий қисмида ўқувчилар томонидан тайёрланган қўшиқлар ва рақслар ижро этилди. Якунида “Ёшлар мадҳияси” янгради.

Наманган  муҳандислик- қурилиш  институти академик лицейи да  2019 йил 10 май куни битирувчи ўқувчиларини Олий таълим муассасаларига йўналтириш мақсадида   тарғибот тадбири ўтказилди

Тарғибот тадбирида Ўзбекистон Миллий Университети  доценти А.Шарипов, Наманган муҳандислик-қурилиш институти ўқув ишлар бўйича проректори  Б.Эргашев,  ўқув ишлар бўйича директор ўринбосари Ғ.Ғаниев, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари А.Давлатов, битирувчи гуруҳ раҳбарлари ҳамда 180 нафар битирувчи курс ўқувчилари қатнашдилар.

Тарғибот тадбирини маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари А.Давлатов  кирииш сўзи билан очиб сўзни Ўзбекистон Миллий Университети  доценти А.Шарипов га берди.

А.Шарипов Ўзбекистон Миллий Университетининг ташкил топиши ва фаолияти  ҳамда ҳозирги кундаги нуфузи тўғрисида маълумотлар берди.

Жумладан  Университетни илмий салохияти ҳақида гапирара экан, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Акаде миясининг  7 нафар  академиги шу университетда фаолият олиб бораётганлиги, моддий  техник базаси, талабаларнинг  билим олишлари учун яратилган  шароитлар ва таълим йўналишлари  билан битирувчиларни таништирди.

2019-2020 ўқув йилида  Ўзбекистон Миллий Университетига абитуриентларни қабули ва қабул йўналишлари тўғрисида   батафсил тўхталди. Айниқса математика, ахборот хавфсизлиги, хорижий тилллар (инглиз ва руст тили), фалсафа, биология, физика, география,геодезия ва картография,био тиббиёт физикаси, экология,нефт-газ кимёси йўналишлари қабули ва ўқиш  татиби, талабаларни яшашалари учун ётоқхоналарда яратилган шароитлар  тўғрисида маълумотлар берди.

Тадбирда Наманган муҳандислик-қурилиш институти  ўқув ишлари бўйича проректор Б.Эргашев муҳандислик-қурилиш  институти йўналишлари бўйича ўқувчиларга   маълумотлар берди. Тарғибот тадбирида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар.

Наманган муҳандислик- қурилиш  институти академик лицейида Россия Федерациясининг Уфа давлат нефт-техника университетида ўқиш истагини билдирган  битирувчи курс ўқувчилари билан ўзтказилган тарғибот тадбири

Раис: Наманган муҳандислик-қурилиш  институти  академик лицейи директори  Р. Гуламов, котиб: маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Давлатов, Россия Федерацияси Уфа давлат нефт-техника университети  вакиллари ҳамда академик лицейнинг ўқитувчилари ва ўқувчилари жами 150 нафар

Иштирокчилар ўртасида Россия Федерацияси Уфа давлат нефт-техника университетига тарғибот масаласи.

Сўзга чиқдилар: Раис Наманган муҳандислик-қурилиш институти академик лицейи директори Р.А.Гуламов йиғилишни  кириш сўзи билан очиб берди ва кун тартибидаги масалани эълон қилди ҳамда Наманган муҳандислик-қурилиш институти академик лицейи ва унда ўқувчиларнинг билим олишлари учун яратилган шароитлар ҳамда иқтидорли ўқувчиларнинг ҳозирга қадар эришган ютуқлари тўғрисида маълумот берди.

Ҳозирда академик лицей ўқувчилари орасида инқорматика фанидан халлқаро олимпиаданинг бронза медали билан тақдирланганлар, республика фан олимпиадасининг вилоят босқичида иштирок этиб республика босқичини қўлга киритган 8 нафар ўқувчилар тахсил олаётганлигини, шу билан бирга ўқувчилар спортнинг турли йўналишлари бўйича шуғулланиб Ўзбекистон чемпиони бўлганликлари таъкидланди.

20187-2019 ўқув йили битирувчилари ва уларнинг олий ўқув юртларги кириш учун лицейда  олиб борилаётган тайёргарлик ишлари ҳамда битирувчи ўқувчиларнинг республикамиздаги ҳамда чет элнинг нуфузли олий таълим муассасаларида ўқиш истагини билдирганликлари маълум қилинди.

Шундан сўнг Россия Федерацияси Уфа давлат нефт-техника университети вакилларини таништириб маъруза қилиш учун шу университет деканига  сўз берди.

Ўқитувчи  академик лицей ўқувчиларига унивирситетнинг ташкил топган давридан бошлаб шу кунга фадар фаолияти билан таништиди. Шунингдек абитуриентлар учун pk.rusoil.net  сайти орқали УГНТУ қабул комиссияси билан билан алоқа қилиш мумкинлиги,  поступи-в-угнту.рф-абитуриент 2019-маълумотлар сайти орқали туну–кун ишлайдиган online-концултация жорий қилинганлигини маълум қилди.Қабул комиссиянинг манзили бўйича қуйидаги маълумот айтилди.450062 г Уфа ул Первомайская 14

Уфа давлат   нефт-техника университетда ташкил этилган факультетлар ҳамда талабаларни қабул қилиш йўналишлари тўғрисида, университет техника фанларига йўналтирилган касб эгаларини тайёрлаш учун  яратилган шароитлар ва моддий техник базаси тўғрсида  гапирди.

Агар ушбу университетда ўқиш   истагини билдирган ўқувчилар бўлса университетга қабул 1-июлдан бошланиши ва қандай ҳужжатлар тақдим этилиши

Университетга қуйидаги йўналишлар бўйича қабул йўлга қўйилганлиги такидланди. Геология йўналиши бўйича –геология,нефт-газ қудуқларин бурғулаш, нефт-газ бурғулаш объектларида хизмат кўрстиш, Нефт-газ йўналишида нефт ва газ геологияси, нефт ва газ конларини техник бурғулаш, нефт ва газ ишлаб чиқариш жихозлари ва машиналари, улеводородларни сақлаш ва қайта ишлаш технологиялари ва архитектура ва қурилиш йўналишида ўқувчиларга батафсил маълумотлар берилди.

Университетда талабаларнинг билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида чеэ эл олий ўқувч юртлари билан амалга ошириладиган амалий тадқиқотлар ва унда талабаларни малакасиларини ошириш ва тажриба алмашиши жараёнлар тушунтирилди.

Наманган ИИБ катта инспектори лейтенант И.Х.Саидакулов ва муассаса ўқитувчилари ҳам муҳокама қилинган мавзу бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.  Йиғилиш якунида кун тартибидаги масала кўриб чиқилиб, йиғилишда

ҚАРОР ҚИЛИНДИ:

 

  1. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Маъмурий ҳуқуқ кафедраси ўқитувчиси лейтенант У.Ш.Талллибаевнинг маърузаси маълумот ва ахборот учун қабул қилинсин.
  2. ИИА Академияси  Маъмурий ҳуқуқ кафедраси ўқитувчиси лейтенант У.Ш.Талллибаев томонидан “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси кундузги таълим шаклига номзодларни танлаш ва қабул қилиш тартиби” мавзусида ўтказилган ҳуқуқий тарғибот тадбири ўз мақсадига эришган деб ҳисоблансин.

Наманган муҳандислик- қурилиш  институти академик лицейида  Наманган  муҳандислик-қурилиш институти “Муҳандислик коммуникациялар факултети” “Муҳандислик коммуникациялари қурилиши ва монтажи” йўналиши кундузги таълим шаклига номзодларни танлаш  ва қабул қилиш тартиби мавзусида ўтказилган  тарғибот тадбири

Б  А  Ё  Н  Н О М А С И

Наманган шаҳри                                        “ 18  ”   май  2019 йил

Қатнашдилар:

         Маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Давлатов, Наманган муҳандислик-қурилиш институти “Муҳандислик коммуникациялар факултети” “Муҳандислик коммуникациялари қурилиши ва монтажи”  кафедра мудири техника фанлари номзоди доцент О.Б.Имомназаров, кафедра катта ўқитувчиси А.А.Атамов ҳамда академик лицейнинг ўқитувчилари ва ўқувчилари жами            150 нафар.

      Кун тартибидаги масала:

 Иштирокчилар ўртасида Наманган  муҳандислик-қурилиш институти “Муҳандислик коммуникациялар факултети” “Муҳандислик коммуникациялари қурилиши ва монтажи” йўналиши кундузги таълим шаклига номзодларни танлаш  ва қабул қилиш мавзусида тарғибот масаласи.

Сўзга чиқдилар: Наманган муҳандислик-қурилиш институти академик лицейи директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Давлатов  йиғилишни  кириш сўзи билан очиб берди ва кун тартибидаги масалани эълон қилди ҳамда Наманган муҳандислик-қурилиш институти “Муҳандислик коммуникациялар факултети” “Муҳандислик коммуникациялари қурилиши ва монтажи”  кафедра мудири техника фанлари номзоди доцент О.Б.Имомназаровни таништириб маъруза қилиш учун сўз берди.

Ўқитувчи “Муҳандислик коммуникациялари қурилиши ва монтажи” кафедрасида 5340400-муҳандислик коммуникациялари қурилиши ва монтажи таълим йўналиши бщйича бакалаврлар, 5340401- сув таoминоти, канализация, сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан самарали фойдаланиш магистратура мутахассислиги бўйича магистрлар тайёрланмоқдалиги, 5340400 – Муҳандислик коммуникация лари қурилиши ва монтажи таълим йўналиши муҳандислик коммуникациялари қурилиши соҳасидаги таълим йўналиши бўлиб ўз ичига саноат, фуқаро ва бошқа объектларни сув таъминоти ва канализация, иссиқлик-газ таъминоти ва вентиляция тизимларини лойиҳалаш, қуриш ва монтаж қилиш ҳамда улардан фойдаланиш, қайта тиклаш, иссиқлик энергияси ва табиий газдан самарали фойдаланиш, муҳандислик коммуникация қурилиши ва монтажи соҳасини ривожлантиришга, истиқболини белгилашга, техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлашнинг самарали жараёнларини таъминлашга йўналтирилган усуллари ва услубларининг мажмуасини қамраб олиши таъкидлади.

Шунингдек бакалаврларнинг касбий фаолияти қуйидагиларни қамраб олиши тушунтирилди.

-Иссиқлик-газ таъминоти ва вентиляция тизимлари ва жиҳозларидаги ишчи жараёнларни бошқариш;

-Иссиқлик-газ таъминоти ва вентиляция тизимлари ва жиҳозларининг муҳандислик ҳисобларини амалга ошириш;

-Турар жой, жамоат ва саноат биноларида муҳандислик коммуникация тизимларидан фойдаланиш ва монтаж қилиш;

-Муҳандислик коммуникация тизимлари ва жиҳозларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш;

-Иссиқлик-газ таъминоти ва вентиляция тизимларини лойиҳалаш.

Ишлаб чиқариш-технологик фаолиятида:

– Қурилиш объектларида уста (мастер), иш юритувчи (прораб) бўлиб ишлаш, қурилиш ишлаб чиқаришининг технологик жараёнларини бажариш ва маромига етказиш;

– Турли қурилиш объектларида муҳандислик коммуникацияларининг айрим технологик жараёнларнинг ҳисобий–технологик хариталарини тузиш ва қўллаш;

– Илмий ва амалий фаолиятда автоматлаштирилган тизимларнинг инструментал воситалари ва муҳитларини ривожлантириш ва улардан фойдаланиш қобилиятига эга бўлиши керак.

Лойиҳавий-конструкторлик фаолиятида

-муҳандислик коммуникацияларини архитектуравий лойиҳалаш тамойиллари тўғрисида;

– муҳандислик коммуникация тизимлари ва жиҳозларини лойиҳалаш борасида тасаввурга эга бўлиши;

– турар-жой, жамоат ва саноат бино ва иншоотларини муҳандислик коммуникацияларини лойиҳалашни;

– муҳандислик коммуникацияларини ва ускуналарини автоматлаштирилган лойиҳалашнинг стандарт воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоблаш ва конструкциялаш қобилиятига эга бўлиши керак деган маълумотлар берилди.

 Шу билан бирга  кафедра таркиби ва кафедранинг илмий-тадқиқот фаолияти билан таништирди. Ҳозирда «Муҳандислик коммуникациялари қурилиши ва монтажи» кафедрасида ҳозирги кунда қуйидаги йўналишларда илмий-тадқиқот ишлари олиб боретганлиги,cизот сувлари ер юзасига яқин жойлашган худудларда ер ости муҳандислик коммуникация тармоқларини қуришнинг илмий-техник асосларини такомиллаштириш ,оқава сувларни тозалашда ҳосил бўладиган чўкмаларни утилизация қилиш ва қишлоқ хўжалигида ўғит сифатида фойдаланиш имкониятларини тадқиқ қилиш,асосий йўналишлар бўйича олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари маблағ билан таъминланмаган бўлса-да, илмий тадқиқот ишлари кафедра профессор-ўқитувчилари раҳбарлигида ва магистрантлар ҳамда бакалаврлар иштирокида амалга оширилмоқда. Олинган натижалар кафедра ҳисоботлари,  магистрлик диссертациялари ва диплом лойиҳа ишлари кўринишида расмийлаштириб борилаётганлиги айтилди.

  Кафедрада мустақил изланувчилик асосида илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўйича олиб борилаётган ишлар битирувчиларга кафедра катта ўқитувчиси Ш.Жўраев Тошкент ирригация ва мелиорация институти “Гидравлика” кафедраси мудири т.ф.д., профессор Арифжанов Айбек Мухамеджанович раҳбарлигида “Қопламасиз каналларда фильтрация жараёнини камайтириш” мавзуси бўйича илмий изланишлар олиб бораётганлиги,кафедранинг 2018 йил “15” январдаги 6/1 сонли йиғилишида муҳокама этилган ва маъқулланган илмий-тадқиқот ва имий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўйича ишлар, 2018 йилда иқтидорли талабалар билан ишлаш ва 2018 йилда олиб бориладиган илмий – методик семинарлар режалари асосида бир қатор ишлар амалга ошириб келгани,А.Ҳ.Алиназаров 2018 йилда “Олим таълим муассасасининг энг яхши педагоги” танлови республика якуний босқичида “Архитектура ва қурилиш” таълим соҳаси бўйича “Мутахассислиги бўйича энг яхши педагог” номинацияси ғолиби бўлиб, вазирликнинг фаҳрий дипломи билан тақдирланганлиги, А.Х.Алиназаров Эрасмус Мундус 2 акциясининг CАСИА ИИИ лойиҳаси бўйича грант соҳиби бўлди ва Швеция Қишлоқ хўжалиги университети Энергетика ва технология факультетига Упсала шаҳрида 2015 йил апрель-май ойлари давомида хизмат сафарида бўлди ҳамда Швеция қишлоқ хўжалик университети сертификатига эга бўлди. Кафедрада 2016 йилдан бошлаб И- 2016-8-2 рақамли “Қишлоқ жойларидаги намунавий уйлар қурилишда энергия тежамкор технологияларини жорий  этиш ” мавзусида (170 млн.сўм) ИТИ олиб борилмоқда. 2017 йилдан бошлаб И-ОТ-2017-5-7 рақамли “Маиший чиқиндиларни тўплаш ва қайта ишлаш учун экологик бехатар ва чиқитсиз технологияни ишлаб чиқиш асосида чорва озиқа базасини ривожлантириш” мавзусида (50 млн. сўм) ИТИ олиб борилмоқдалиги, муҳандислик коммуни кациялари қурилиши ва монтажи кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан 2018 ўқув йили давомида 1та монография, халқаро журналларда 16 та илмий мақолалар,   республика илмий журналларида 2 та илмий мақолалар, 5 та халқаро конфренцияларда  маърузалар, 27 та республика конфренцияларида, ОТМ конфренцияларида 10 дан ортиқ маърузалар билан иштирок этганлиги маълум қилинди.

    Кафедра катта ўқитувчиси А.А.Атамов муассаса ўқитувчилари ҳам муҳокама    қилинган мавзу бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.  Йиғилиш якунида кун тартибидаги масала кўриб чиқилиб, йиғилишда

ҚАРОР ҚИЛИНДИ:

 

  1. Наманган муҳандислик-қурилиш институти “Муҳандислик коммуникациялар факултети” “Муҳандислик коммуникациялари қурилиши ва монтажи”  кафедра мудири техника фанлари номзоди доцент О.Б.Имомназаровни маърузаси маълумот ва ахборот учун қабул қилинсин.
  2.   Наманган муҳандислик-қурилиш институти “Муҳандислик коммуникациялар факултети” “Муҳандислик коммуникациялари қурилиши ва монтажи”  кафедра мудири техника фанлари номзоди доцент О.Б.Имомназаровни томонидан  таълим шаклига номзодларни танлаш ва қабул қилиш тартиби мавзусида ўтказилган  тарғибот тадбири ўз мақсадига эришган деб ҳисоблансин.

Академик лицейда ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида маънавий-маърифий ва спорт тадбирларини ўтказиш йўлга қўйилган. Академик лицейда 2017-2018 ўқув йилида 46 та фан ва спорт тўгараклари аъзолари иштирокида 39 та фан тадбирлари, 11 та фан кечалари, 28 та беллашувлар, 10 та кўрик-танловлар ўтказилди. Жисмоний тарбия ва спорт йўналишида 14 та спорт мусобақалари ва беллашувлар ўтказилди. Шу билан бирга,   59  та тарғибот тадбирлари, давра сухбатлари ва семинарлар ташкил этилиб, улардан  23 таси оммавий ахборот воситаларида ёритилган.