Yangiliklar

Ilmiy faoliyat

Академик лицейда таълим олиш онлайн тарзда амалга ошириляпти.

Moodle платформаси ёрдамида узтозлар тайёрлаган дарсларни ўрганиб видеодарсларни кўриб ўрганиб келмоқдалар.

Академик лицейда  5 та (­ижтимоий-гуманитар ва соғломлаштириш, хорижий филология, табиий ва аниқ фанлар ҳамда тиллар) кафедралари ташкил этилган ва уларда 2020/2021 ўқув йилида  жами 68 нафар ўқитувчилар таълим-тарбия жараёнида иштирок этишади. Улардан, 1 нафари  фан номзоди,  19 нафари бош ўқитувчи, 13 нафари етакчи ўқитувчи, 17 нафари катта ўқитувчи ва 20 нафари олий маълумотли ўқитувчилардир. Инглиз тили фан ўқитувчиларидан  6 нафари ДТМ нинг сертификатига эга.

Кафедраларнинг  профессор-ўқитувчилари илмий-методик ишлар бўйича ўз устиларида тинмай ишлаб келмоқдалар. Лицей ўқитувчилари томонидан илмий ва методик ишлардан жами  61 та чоп этилди, шулардан   маърузалар матни  13 та, услубий кўрсатмалар 34 та, лаборатория ишлар таснифи 7  та хамда 7 та услубий қўлланмалар ташкил этади. Ҳар йили лицей ўқитувчилар Ҳалқаро ва Республика илмий-амалий конференцияларида ўзларининг маърузалари билан қатнашадилар. Академик лицейда ҳар йили январь ойида “Таълим самарадорлигини оширишда янги педагогик ва ахборот технологияларининг роли ” мавзусида илмий-амалий конференция ташкил этилади.