Akademik litsey haqida

Наманган  муҳандислик-қурилиш институти академик лицейи  директори

Гуламов Рахмат Ахмедович

2019 йил 25 январдан Наманган муҳандислик-қурилиш  институти академик лицейи директори лавозимида фаолият юртиб келмоқда.

17.06.1958 йилда Наманган шахрида туғилган, миллати ўзбек, партия вийлиги йўқ.  Маълумоти олий, 1980 йилда Тошкент давлат университети (кундузги) факультетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги физика.

Илмий даражаси ва илмий унвони Физика-математика фанлари номзоди, доцент. Рус ва инглиз тилларини билади. 

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

  1975-1980 йилларда Тошкент давлат университети талабаси, 1980-1983 йилларда Тошкент политехника институти Наманган филиали “Физика” кафедраси ассиссенти, 1983-1985 йилларда Тошкент политехника институти Наманган филиали стажёр-тадқиқотчиси, 1985-1988 йилларда Ленинград физика-техника институти аспиранти, 1988-1991 йилларда Тошкент политехника институти Наманган филиали (1991 йилдан Наманган саноат-технология институти) “Физика” кафедраси катта ўқитувчиси, 1991-1994 йилларда Наманган саноат-технология институти “Физика” кафедраси доценти, 1994-1997 йилларда Наманган саноат-технология институти қошидаги “Зиёкор” фирмаси директори, 1997-1999 йилларда Наманган шахридаги “Фузен” нусхалаш маркази директори, 1999-2000 йилларда Наманган шахридаги “СОРУ SERVIS” ЛТД фирмаси директори, 2000-2003 йилларда Наманган муҳандислик-педагогика институти “Электроника ва энергетика” кафедраси доценти, 2003-2005 йилларда Наманган муҳандислик-педагогика институти Электроника факультети декани (ўриндошлик асосида “Физика” кафедраси  доценти, 2005-2008 йилларда Наманган муҳандислик-педагогика институти Информатика ва электроника факультети декани, 2008-2011 йилларда Наманган муҳандислик-педагогика институти Электроэнергетика факултети декани (ўриндошлик асосида “Физика” кафедраси  доценти, 2011-2017 йилларда Наманган вилояти ўрта-махсус ва касб-хунар  таълими бошқармаси бошлиғи, 2019 йилдан бошлаб  Наманган муҳандислик-қурилиш институти академик лицейи директори.

Наманган  муҳандислик-қурилиш институти академик лицейи  директорининг маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари  Давлятов Абдикасим Эшбаевич

2006 йил 3 сентябрдан: Наманган муҳандислик-қурилиш  институти академик лицейи маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари

17.07.1965  йилда Қирғизистон Республикаси, Ўш вилояти Олабуқа туманида туғилган. Миллати  ўзбек, партиявийлиги йўқ. Маълумоти: олий, 1989 йилда Наманган давлат педагогика институти (кундузги) география-биология факультетини тамомлаган, маълумоти бўйича мутахассислиги география-биология ўқитувчиси. Илмий даражаси ва илмий унвони йўқ, чет тиллардан рус тилини билади. Давлат мукофотлари билан тақдирланганмаган.

 МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

       1982-1989 йилларда  Наманган давлат педагогика институти талабаси, 1989-1996 йилларда  Ўш вилояти Олабуқа тумани Боконбаев номли мактабнинг биология фани ўқитувчиси, 1996-2001 йилларда Наманган вилояти халқ таълими бошқармасига қарашли, Наманган тумани иқтисодий-ҳуқуқий лицейи биология фани  ўқитувчиси, 2001-2006 йилларда  Наманган муҳандислик-педагогика институти қошидаги Дўстлик академик лицейи биология фани ўқитувчиси, 2006 йилдан ҳозирги вақтгача  Наманган муҳандислик-педагогика (2017 йилдан Наманган муҳандислик-қурилиш) институти академик лицейи маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари.

Наманган  муҳандислик-қурилиш институти академик лицейи  директорининг ўқув  ишлари бўйича ўринбосари  Қўчқаров Нозимжон Абсамиевич

2019 йил 1 ноябрдан Наманган муҳандислик-қурилиш институти академик лицейи ўқув ишлари бўйича директор шринбосари лавозимида ишлаб келмоқда. 1984 йил 8 августда  Наманган вилояти Косонсой туманида туғилган, миллати ўзбек, партиявийлиги йўқ, маълумоти олий. 2006 йил Наманган Давлат Университети  Хорижий тиллар (кундузги)  факультетини тамомлаган. Маълумоти бўйича немис тили фани ўқитувчиси, илмий даражаси ва илмий унвони йўқ. Чет тиллардан  немис, инглиз  ва рус тилларини билади. Давлат мукофотлари билан тақдирланмаган.

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

2002 – 2006 йилларда  Наманган Давлат Университети талабаси 

2006 – 2009 йилларда  Германия Давлатида амалиёт ўтаган

2009 – 2017 йилларда  Наманган Давлат Университети қошидаги 2-академик лицей немис тили фани ўқитувчиси

2017 – 2018 йилларда  Наманган Давлат Университети қошидаги 1-академик лицей немис тили фани ўқитувчиси

2018 – 2019 йилларда Наманган муҳандислик-қурилиш  институти   академик лицейида немис тили фани ўқитувчиси

2019-йилдан Наманган муҳандислик-қурилиш институти академик лицейи ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари бўлиб ишлаб келмоқда

ЮТУҚЛАРИ

Унинг ўқувчилари ҳар йили ўтказиладиган Республика умумтаълим фанлари олимпиадаси  3-босқич вилоят ғолиби  ва республика босқичида совринли ўринларни эгаллаган. Унинг ўқувчиси  2014 йил немис тили фанидан Тошкент шаҳрида ўтказилган халқаро олимпиада босқичида  фахрли 1-ўринни эгаллаган. Ҳар йили ўтказиладиган  Республика  немис тили ўқитувчилари анжумани иштирокчиси. Ҳар йили ўтказиладиган  немис тили фанидан “Ифодали ўқиш” танловида фахрли ўринларни олиб келмоқда.

2019 йил 6-22 январ кунлари  Германия Давлатида ўтказилган  “Sprache. Landeskunde und kulturelles Lernen” семинарида иштирок этди. 

  Таълим муассасасининг лойиҳа қуввати:  825/275,    Манзил:  Ислом Каримов кўчаси 12 уй,   телефон:  69-234-32-86,   телефакс:  69-234-32-87.