Хотира ва қадрлаш куни

Наманган муҳандислик- қурилиш  институти академик лицейида 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” муносиб нишонланди. Лицейда “Эътибор ва ғамхўрлик- инсоний бурч” шиори остида тантанали тадбир ўтказилди.

Ушбу тантанали тадбирни лицей директори Р.Гуламов кириш сўзи билан очиб берди. Дастлаб Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб ватандошларимиз, мустақиллик йилларида Ватан равнақи учун ўз жонинин фидо қилган юртдошларимиз, бу оламдан ўтиб кетган ҳурматли устозлар хотираси эсга олиниб бир дақиқа сукут сақланди.

Лицей директори ўз сўзида  халқимиз азалдан ўлкамизни босқинчилардан ҳимоя қилганлигини, унинг эркинлиги, мустақиллиги ва дахлсизлиги учун курашган қаҳрамонларини эъзозлаб келётганлиги,Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, оловли жанглардан омон қайтган боболаримизга, фронт ортида  оғир кунларни сабр-бардош билан енгган , машаққатли синовларда ўзлигини йўқотмаган, иймони бутун аждодларимизга меҳр-оқибат кўрсатиш томо маънода миллий анъанага айланганлиги,ушбу  бешавқат урушда қатнашган 1,5 миллиондан ортиқ ўзбекистонликларнинг ярим миллиондан зиёди ҳалок бўлганини халқимиз ҳеч қачон ёдидан чиқармайди,фронт ҳудудларидан Ўзбекистонга кўчирилган бир миллионга яқин оила ва болаларни қабул қилиб,охириги бир бурда нонини улар билан баҳам кўрган халқимиз ўзининг нақадар олийжаноблигини,меҳр-муруватини, юксак маънавиятини яққол номоён этади. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига давлатимиз томонидан мукофатлар топшириш,моддий ва маънавий рағбатлантириш қутлуғ анъанага айланди. Иккинчи жаҳон уруши  ва фронт ортида меҳнат қилган фахрийларга ,хизмат бурчини бадариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг оила аъзоларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилмоқда. Фашизм устидан қозонилган ғалабада халқимизнинг ҳам мардоновор ва салмоқли хиссаси унитилмас  ҳақиқатдир деб таъкидлади.

Тантанали тадбир лицейнинг махсус ҳарбий гуруҳи ўқувчилари Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини майдонга олиб кириши билан бошланди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 апрелда “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргардлик кўриш  ва уни ўтказиш тўғрисида” қабул қилинган Қарори шархланди. Иқтидорли ўқувчилар томонидан хотира,қадр ва Ватанни эъзозловчи шеър ва қўшиқлар ижро этилди. Лицей ўқувчиларидан Ғуломжонова Шахзода, Мухторжонов Ахмаджон, Каримова Мафтуна, Қаҳҳарова Дурдона, Мамарасулова Моҳинурлар ушбу тадбирда фаол қатнашдилар.                                                                

НамМҚИ академик лицейни Аниқ фанлар йўналиши 209-гурух ўқувчиси Ғаниев Асадулло Махмуд ўғли 2019 йил 9-15 январ кунлари Қозоғистоннинг Олма-ота шахрида бўлиб ўтган информатика фанидан 15 -халқаро Жаутыков олимпиадаси бронза медали сохиби бўлди.

NamQI akademik litseyida 4-dekabr kun o’quvchilar o’rtasida kitobhonlik madaniyatini oshirish maqsadida ,, Kitob -manaviyat dunyosining ko’zgusi» nomli kitobning muallifi tomonidan taqdimoti bo’lib o’tdi.

30 ноябр куни Академик лицейда 1 декабръ Бутун жохон ОИТС га қарши кунга бағишлаб ОИВ ни олдини олиш юзасидан ўқувчилар ўртасида давра сухбати ўтказилди.